UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0

30 июл 08:30
Янгиликлар

Футбол

“Бунёдкор” ярим финал сари катта қадам ташлади

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйган Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан чап оёқда дарвозани ишғол қилди - 1:0.

68-дақиқада захирадан майдонга тушган Шоҳруҳ Гадоев “Бунёдкор”даги илк голини уришга эришди - 2:0. Ўйиннинг 75-дақиқасида Шотурсуновдан тўпни қабул қилиб олган Зоҳид Абдуллаев осонлик билан Зуҳуров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 2:1.

Учрашувнинг асосий вақти якунланишига бир дақиқа қолганида Сардорбек Азимов учинчи бор “Металлург” дарвозасини ишғол қилди - 3:1. Бекободдаги жавоб ўйинидан сўнг ярим финалга чиққан жамоа номи маълум бўлади.

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Металлург” (Бекобод) 3:1 (1:0)

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 15, - 1:0. Шоҳруҳ Гадоев 68, - 2:0. Зоҳид Абдуллаев 75, - 2:1. Сардорбек Азимов 89, - 3:1. 

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Акрамжон Комилов, Минори Сато, Элдор Шомуродов (Сардорбек Азимов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзодбек Нурматов, 51), Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров (Шоҳруҳ Гадоев, 65), Юрица Бульят, Александр Алемпиевич.

“Металлург”: Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Фарруҳ Шотурсунов, 67), Дониёр Одилов (Исломжон Қобилов, 71), Аюбхон Нўъмонов, Жавоҳир Эсонқулов (Саиджон Абдужабборов, 82), Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Жаҳонгир Абдумўминов.

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 29, Жаҳонгир Абдумўминов 56, Зоҳид Абдуллаев 80, Александр Алемпиевич 85, Саиджон Абдужабборов 90+3.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг