UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

13 июн 17:21
Янгиликлар

Футбол

“Бунёдкор”нинг болалари Хорватия футбол майдонларида

Теглар :  Бунёдкор
“Бунёдкор”ни ўзбек футболининг “баҳори”га менгзашади.

Иқтидорли ёшлар макони бўлган “қалдирғочлар” жамоасини ўзбек футболининг келажаги десак, муболаға эмас.

Футбол жамоатчилиги кўз ўнгида “Бунёдкор” ҳамиша юксакликка интилувчи, янги-янги ғояларни ҳаётга татбиқ этувчи футбол клуби сифатида гавдаланади...

Айтиш жоиз, жорий йил июнь ойининг биринчи ўн кунлиги “Бунёдкор” футбол клуби тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйиладиган бўлди. Клубнинг 70 нафарга яқин ёш футболчилари илк бор Хорватияга сафар уюштирди. Академиянинг уч жамоаси (U-11, U-13 ва U-14) ёзнинг биринчи ҳафтасида бу гўзал мамлакатда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Dalmatinko Cup” мусобақасида Европа футбол академияларида таҳсил олаётган тенгқурлари билан куч синашди. 

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтадиган мусобақанинг бу галгисида 13 мамлакатдан 200га яқин жамоа, 3500 нафардан ортиқ ёш футболчилар қатнашди. Ўзбек футболининг ёш қалдирғочлари Хорватия, Словения, Македония, Украина, Қозоғистон, Косово, Венгрия, Албания, Чехия, Босния ва Герцеговина каби давлатларнинг жамоалари билан баҳслашди.


“Бунёдкор-2008” (U-14) ва “Бунёдкор-2009” (U-13) жамоалари саралашларни омадли тарзда ўтказган ҳолда чорак финалгача етиб келишди. Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2008” гуруҳда уч ғалаба ва бир дурангга эришди. Жумладан, Хорватияда энг кучли академиялардан бўлган “Хайдук” (Сплит) жамоасини 1:0 ҳисобида енгди. Аммо 1/4 финалда “Приморац” клубига қарши икки бор ҳисобда олдинда боришига қарамай, якунда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида имкониятни бой берди-2:4.

Алишер Иброҳимов етакчилигидаги “Бунёдкор-2009” гуруҳ босқичидан сўнг чорак финалда мамлакатнинг энг кучли, дунёда олтинчи, Европада эса учинчи ўринда турувчи “Динамо” (Загреб) футбол академияси вакиллари рўбарў келди. Номдор рақиб билан ёш футболчиларимиз тенгма-тенг кураш олиб борди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида мезбонлар устун келди – 7:8.


Ғулом Халимтоев шогирдлари бўлган “Бунёдкор-2011”га эса омад кўпроқ кулиб боқди. Улар фақат финалда Словениянинг “Домжале” жамоасидан мағлуб бўлди. Халқаро мусобақада илк бор қатнашган ҳолда 2-ўринни эгаллаш ҳар қандай жамоа учун муваффақиятли саналади. Шу жиҳатдан 2011 йилда таваллуд топган ёш чарм туп усталарининг Хорватиядаги ўйинларини ижобий баҳолаш лозим. 

Европа футбол майдонларида туп сурган болажонлар учун энг эсда қоларли яна бир воқеа 6 июнь куни юз берди. УЕФА Миллатлар лигаси турнири доирасида шу куни Сплит шаҳридаги “Полюд” стадионида сўнгги жаҳон чемпионатининг финалчилари – Хорватия ва Франция миллий терма жамоалари ўзаро баҳслашди. Жаҳон футболининг етакчилари иштирокидаги ўйинни болажонларимиз бевосита стадиондан томоша қилишди. Бу уларга катта завқ, олам-олам таассуротлар, унутилмас лаҳзалар туҳфа этгани шубҳасиз.


Турнир давомида академиялар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ўқув-йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш борасида келишувларга эришилди.

Шунингдек, сафар давомида “Бунёдкор”нинг бир гуруҳ мутахассислари Загребда “Динамо” клуби инфратузилмаси, фаолияти, иш юритиш тартиби, ўзига хос хусусиятлари билан яқиндан танишди. “Динамо” ФК раҳбарияти билан ҳар йили “Бунёдкор”нинг 4-5 нафар иқтидорли футболчилари Загребда бўладиган кўрик машғулотларида қатнашиши бўйича келишиб олишди.

Т. Рўзиев, ЎзА.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг