UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

10 мар 14:16
Янгиликлар

Тадбирлар

Бутун дунёга хавф солаётган вирус борасида семинар ташкил этилди

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида аниқланган коронавирус айни кунларда бутун дунё бўйлаб кенг тарқалиб, жаҳон аҳолиси учун жуда хавф туғдирмоқда.

COVID-2019 коронавируси бугунги кунгача 115 та давлатга кириб борди. Ҳозиргача бу вирусдан касалланганлар сони 110 минг кишидан ошиб кетди, шунингдек, касаллик 4 мингдан ортиқ кишини бу ҳаётдан олиб кетди.

Бу вирус билан касалланганлар Ўзбекистонда қайд этилмаган бўлса-да, мамлакатимизга унинг кириб келишининг олдини олиш учун барча керакли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли қатлами орасида тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.

Жумладан, Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралири мактаб интернатининг мажлислар залида спортчи ёшлар ўртасида коронавирус инфекциясининг юқишини олдини олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг масъул ходимлари ҳамда Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг тегишли ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида спортчи ёшларга коронавирус ва унга чалинган беморнинг ҳолати ҳақида тўлиқ маълумот берилиб, ундан сақланиш борасида ишлаб чиқилган тавсиялар билан таништирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг