UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0

11 мар 07:20
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги вакиллари Тошкентга келишди

Теглар :  Антидопинг
9-10 март кунлари пойтахтимизга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Том Мэй ва ушбу ташкилотлар билан алоқа бўйича менежери Франциско Леонлар ташриф буюришди.


Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раис ўринбосари Фарход Турдиев ва Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди. 

Маълумки, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) 2003-йилнинг февралида Антидопинг Кодекси ташкил этилганлиги хақида расман эълон қилган ва бу хақда барча Миллий олимпия қўмиталарига хабар йўллаганди. Кейинчалик бутун дунёдаги Миллий олимпия қўмиталари бу ташаббусни қўллаб қувватладилар ва мазкур муҳим ҳужжатни имзолашга тайёр эканликларини билдирдилар. 

2003-йилнинг 3-5 март кунлари Копенгаген (Дания) шаҳрида бўлиб ўтган спортда допингга қарши кураш мавзусидаги Конференцияда Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро спорт федерациялари ва қатор Миллий олимпия қўмиталари вакиллари иштирокида антидопинг Кодекси расман қабул қилинган бўлиб, у Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг допингга қарши курашиш масаласида айтиш керакки, биринчи йирик ҳужжатига айланди. 

Мазкур Кодекс антидопинг сиёсатининг асосий йўналишларини қамраб олган ҳолда спортда допинга қарши курашиш бўйича асосий ҳужжат ҳисобланади. Бугунги кунда 626 та Халқаро ташкилотлар ва 205 та Миллий олимпия қўмиталари ушбу Кодексни имзолаб, уни расман тан олишган. Бутунжаҳон антидопинг Кодекси дунёдаги барча антидопинг дастурларини бошқарувчи асосий хужжат ҳисобланади. Кодекс доирасида ҳар бир мамлакат махсус тадқиқотлар ва тестлар ўтказиш, натижаларни таҳлил этиш каби фаолиятни олиб бориши шарт. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Марказий Осиё Минтақавий антидопинг ташкилоти кўмагида мазкур дастурларни амалга ошириш ва хаётга тадбиқ этиш учун масъул ҳисобланади. Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари вакилларининг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш бўлиб, Ўзбекистонда Миллий антидопинг ташкилотини тузиш имкониятларини мухокама қилиш эди. 

Охирги пайтда Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонда эришаётган натижалари юксалиб бораётганини ҳисобга олиб ва айниқса сўнгги Олимпия ўйинларидаги ўзбек спортчиларининг зафарли юришларидан сўнг Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мамлакатимизда ҳам мустақил Миллий антидопинг ташкилотини тузиш ташаббуси билан чиқмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ташаббусни қўллаб қувватладилар. 

Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддиларидан ташқари шунингдек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбарлари ва етакчи мутахассислари ҳам иштирок этишди. 

Учрашув якунида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг