UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

19 окт 19:05
Янгиликлар

Дзюдо

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Дзюдочиларимиз биринчи кун 4 та медаль қўлга киритишди

Шу кунларда Хитойнинг Ухан шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турлари бўйича иштирок этяпти. Улар орасида дзюдочиларимиз ҳам бор. Дзюдо мусобақасида дунёнинг 57 давлатидан жами 350 нафар (232 эркак, 118 аёл) ҳарбий-спортчи татамига чиқмоқда. 

Бугун енгил вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилиб, уларда 4 нафар дзюдочимиз шохсупага кўтарилди. -66 кг вазн тоифаси финалида икки юртдошимиз - Муҳриддин Тиловов ва Артём Штурбабин ўзаро тўқнаш келишди. Ўзига хос ўзбек дербисида Штурбабиннинг қўли баланд келди. Артём чемпионлик йўлида индонезиялик Септиан Ажиянгсях, қатарлик Аюб Элидрисси, мўғулистонлик Эрхембаяр Баттогтох, баҳрайнлик Рамазан Коджаковни мағлубиятга учратган эди. 

-73 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳикматуллоҳ Тўраев ҳам барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Тўраев финалга қадар қозоғистонлик Ерасил Сакенули, шри-ланкалик Чамара Репияллаж, россиялик Армен Агаян, баҳрайнлик Аскерби Гербековни мағлубиятга учратди. Олтин медаль учун кечган беллашувда эса хитойлик Сайинжиргаладан устун келди.

-52 кг вазнда татамига чиққан вакиламиз, ёшлар ўртасида жаҳон, катталар орасида Осиё чемпиони Диёра Келдиёрова бронза медалига эга чиқди. Диёра гарчи иккинчи босқичда франциялик Маркус Табеллионга ютқазган бўлса-да, ўтиш баҳсларида бразилиялик Валентим Элеудис, россиялик Дарья Бобрикова, венгриялик Катинка Жабони мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Бутунжаҳон армия ўйинларининг дзюдо мусобақаси биринчи кунги баҳсларидан сўнг терма жамоамиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга бўлиб турибди. Айнан дзюдочиларимизнинг медаллари сабаб Ўзбекистон спорт делегацияси Хитой, Россия ва Франциядан сўнг умумжамоа ҳисобида 4-ўринга кўтарилиб олди.        

Уханга йўл олган дзюдочиларимиз таркиби:

-48 кг: Маржона Салоҳиддинова

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-57 кг: Амина Мамедова 

+78 кг: Рината Илматова

Эркаклар

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев (қатнашмади)

-66 кг: Артём Штурбабин 

-66 кг: Муҳриддин Тиловов 

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тураев

-81 кг: Камолиддин Расулов

-90 кг: Яҳё Имомов 

-100 кг: Шерали Жўраев

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Мураббийлар: Бекзод Тўрабоев, Тоҳир Файзиев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг