UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0 14:36Афсонанинг эртаги якунланди: Рекордлар, Германияга кетиш ва Ўзбекистонга қайтиш, байроқдорликдан "чопилиш" ва Олимпиада медали орзуси. Чусовитинани қандай эслаб қоламиз? 0 14:18Илия Топурия Холлоуэй ва Макгрегор билан жанг қилмоқчи 0 13:57Шавкат Раҳмонов: "UFC илтимос қилса ҳам бундай бўлмайди" 0 13:36Бугун Суперлигада 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон 0 13:15Бўстонлиқда велоспорт бўйича "Tour of Bostonliq" халқаро турнири ўтказилади 0 12:54UFC жангчиси допинг сабабли 2 ойга дисквалификация қилинди 0 12:33Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жангга UFC институтида тайёрланмоқда + ВИДЕО 0 12:12"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр 0 11:51Бокс бўйича лицензион турнирдаги иштирокимизни Навбаҳор бошлаб беради 0 11:30Расман. Райан Гарсиядан допинг аниқлангани тасдиқланди 0 11:09Навбат жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига. Илк рақиб - Бразилия! 0

16 июл 18:35
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бошланишига оз қолмоқда: мусобақа ҳақида нималар биламиз?

Шу йилнинг 28 июль - 10 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади.

Бир неча сабаблар туфайли узоқ танаффусдан сўнг ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатидан гроссмейстерлар медаллар учун кураш олиб борадилар. 


Танаффусдан кейин ўтказилаётган Олимпиада

Ҳисоб бўйича 44-Олимпиада ҳисобланадиган ушбу баҳслар 2020 йилнинг августида Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Бироқ, коронавирус пандемияси сабаб Олимпиада бошқа муддатга қолдирилганди. Шу йил февраль ойида Россия Федерациясининг Украинага босқини сабаб FIDE 44-Шахмат Олимпиадаси Россиядан олиб қўйилишини маълум қилди. Шу йил 15 март куни эса Олимпиада мезбони сифатида Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳри эълон қилинди. 

Баҳслар 11 та турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилади. 

Беллашувларга 29 июль куни старт берилади. 9 август куни эса сўнгги 11-кун баҳслари ўтказилади. Умумий ҳисобда энг кўп очко тўплаган терма жамоалар мос равишда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишади. 


Ўзбекистоннинг шахмат Олимпиадаларидаги иштироки ҳақида қисқача

Ўзбекистонлик шахматчилар бунгача 1992 йилда Филиппиннинг Манила шаҳри мезбонлик қилган 30-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида эркаклар ўртасида иккинчи ўринни қўлга киритишган. Ўшанда терма жамоамиз шарафини Валерий Логинов, Григорий Серпер, Александр Ненашев, Сергей Загребельний, Михаил Салтаев ва Саидали Йўлдошев ҳимоя қилган. 

Сўнгги маротаба 2018 йилда ўтказилган Батуми Олимпиадасида эса эркаклар ўртасида 16, аёллар ўртасида эса 17-ўринни қўлга киритганмиз. 

2018 йили Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги мусобақада ҳамюртларимиз чемпионликни қўлга киритишганди. Ўша авлоднинг асосий вакиллари яқинлашиб келаётган Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади. Демак, чемпионлик рухияти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. 

Терма жамоамиз таркиби ҳали Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан расман эълон қилингани йўқ. Яқин орада терма жамоа таркиби маълум қилиниши кутилмоқда. 


Ўзбекистон 2026 йилги шахмат Олимпиадаси мезбонлиги учун курашади

Ушбу Олимпиада доирасида FIDE Конгресси ҳам ташкил этилади. Конгресс доирасида 2026 йилги шахмат Олимпиадаси мезбони ҳам эълон қилинаи. Аввалроқ ушбу мусобақа мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилиши ҳақида Olamsport.com сайтида маълум қилгандик

Маълумот учун, 45-Олимпиадага Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилиши аниқ бўлиб улгурган. Ажаб эмаски, 46-Олимпиада Ўзбекистонга насиб этса. 


Шахмат Олимпиадаларида қайси мамлакатлар етакчи? 

Ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, эркаклар ўртасидаги баҳсларда СССР терма жамоаси 18 та олтин медаль (1 та кумуш) билан яққол устун бўлиб турибди. Иккинчи ўриндан АҚШ терма жамоаси 6 та олтин (6 та кумуш ва 8 та бронза) билан жой олган. Россия ҳам АҚШ каби 6 та олтин медалга эга (3 та кумуш, 3 та бронза). Фақат кумушлар ҳисобига кўра улар океанорти вакилларидан ортда қолишади. 


Аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳам СССР 11 та олтин медаль қўлга киритиб, биринчи ўринда қайд этилган. 6 та олтинга эга чиққан Хитой иккинчи поғонани банд этган бўлса, кучли учликка Грузия якун ясаган. 

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 1924 йилдан буён ўтказиб келинади. 

Яқинлашиб келаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига омад тилаймиз.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг