UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Ролан Гаррос" чемпиони кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 15:11Усик нима учун машғулотларда курашдан фойдаланишини айтди 0 14:50Евро-2024. Мусобақанинг энг қиммат жамоаси қайси? 0 14:29Осиё аравачада регби федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди 0 14:08Дастин Порье фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:47"Uzchess Cup". Бугун 6-турда шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? (Жуфтликлар) 0 13:26Гвардиола "Барселона"га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди 0 13:05Париж-2024 ареналари: Сена устидаги “Александр III” кўприги 0 12:44Майк Тайсон - Жейк Пол жанги учун янги постер тасдиқланди + ФОТО 0 12:23Теренс Кроуфорд Мадримовга қарши чемпионлик жангига тайёргарликни давом эттирмоқда + ФОТО 0 12:02"Реал" матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди 0 11:41Зайнаб Дайибекова Тбилисида Олимпиадага тайёрланмоқда 0 11:20Яна бир UFC турнирининг марказий жанги тасдиқланди 0 10:59Хамзат Чимаев Разамбек Жамаловни Будапешт турнири ғолиби бўлгани билан табриклади + ФОТО 0 10:38Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш ўйинида Эрон меҳмони бўлади 0

06 авг 20:46
Янгиликлар

Таэквондо

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Ўзбекистонга етиб келди АЭРОПОРТДАН ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, эртага Тошкент шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади.

Мусобақада жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан 850 нафарга яқин ёш спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу жаҳон чемпионати муносабати билан юртимизга ер юзининг турли нуқталаридан спортчилар етиб келишган. 

Улар қаторида бугун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой бошчилигидаги делегация юртимизга етиб келди. Мартабали меҳмонлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Шу ернинг ўзида меҳмон ОАВ ходимлари билан мулоқот қилар экан, Тошкент мазкур Жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун энг муносиб номзод шаҳарлардан бири эканлигини таъкидлади. 

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати эртага соат 09:00 да Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт саройида старт олади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эса соат 17:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Нарзулла Сайдуллаев, Азиз Тўхтамуродов

Суратлар муаллифи - Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг