UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

09 авг 07:04
Янгиликлар

Таэквондо

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимизда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу йирик мусобақа кўплаб халқаро федерация раҳбарлари эътиборида экани шубҳасиз. Мусобақа жараёнини ва ташкилий қўмита иши билан яқиндан танишиш учун жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунг Вон Чой айни кунларда пойтахитмизда бўлиб турибди. Мартабали меҳмон кеча Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Меҳмонни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

Учрашув чоғида Рустам Шоабдураҳмонов юртимизда оммавий спорт ривожи ва таэквондога қаратилаётган эътибор ҳақида батафсил гапириб берди.

Сизнинг ташрифингиз мусобақанинг нуфузини янада кўтариб берди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ёшларимизнинг порлоқ келажаги йўлида 5 та муҳим устувор ташаббус ишлаб чиққан бўлиб, улардан бири айнан спорт соҳасига қаратилган. Унда ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, оммавий спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш ғояси илгари сурилган. Зеро, соғлом авлод кучли мамлакат пойдеворидир. Сўнгги 3 йил ичида спорт билан шуғулланувчи ёшларимиз сафи сезиларли кўпайди. Сизнинг бу ташрифингиз – улкан бино қурилишига қўйилган тамал тоши. Сиздаги бой тажриба, малака ёрдамида таэквондо тараққиётини янги даражага олиб чиқамиз. Қарши бўлмасангиз, МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерациямиздан бириктириладиган вакилларимиз жаҳон таэквондо федерациясининг фаолияти билан танишиб, ушбу спортни ривожлантириш стратегиясини ўрганиб қайтишса”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида Чунг Вон Чой ҳам ўз таассурот ва режалари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонга бешинчи бор келишим. Бу галгиси менда умуман ўзгача таассурот қолдирмоқда. Биламанки, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев узоқни кўра оладиган инсон ва шу ўринда спортга ҳам катта эътибор қаратмоқда. 2 йил муқаддам келганимда муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан таэквондонинг Ўзбекистондаги ривожи борасида 1 соатдан ошиқ суҳбат олиб борган эдик. Ушбу спорт тараққиёти йўлида Ўзбекистон Миллий университетида (ЎзМУ) таэквондо факультети очилган. Ушбу ташрифим давомида факультет фаолияти билан яқиндан танишдим ва айтишим мумкинки, юртингизда таэквондони бу даражада ёқтиришади, деб ўйламаган эдим. Ишонаманки, бундай ҳамкорлигимиз бардавом бўлади”, – деди Чунг Вон Чой.

Шунингдек, тадбир давомида мураббий ва ҳакамлар савиясини ошириш, ЎзМУда ташкил этилган таэквондо факультетининг фаолиятини янада ривожлантириш каби истиқболли режалар хусусида музокара олиб борилди. Учрашув якунида ҳар икки томон бир-бирлари билан эсдалик совғаларини алмашишди.


Суҳбатдан сўнг мартабали меҳмон МОҚдаги Олимпия музейида ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида қайд этган натижалари билан яқиндан танишди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг