UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0

23 ноя 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бухорода Абдумалик Халаков ва унинг мураббийи тақдирланди

22 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида Сербиядаги жаҳон чемпионати финалчиси Абдумалик Халаков ва унинг мураббийи Даврон Ғафуровни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди. 

"Барчамиз Жаҳон чемпионатини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатиб бордик. Шуни алоҳида мамнуният билан айтиб ўтмоқчиманки, бу чемпионатда иштирок этишнинг ўзи бир шараф. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг асосий қисми Бухоро вилоятидан эканлигини барчамизни қувонтирди. Шундай экан, чемпионат беллашувларида иштирок этган барча спортчиларимизга ва уларнинг устоз, мураббийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман", – деди вилоят ҳокими Ботир Зарипов учрашувда.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 5 октябрь куни вилоят ҳокими бухоролик жаҳон чемпионати иштирокчиларига оқ йўл тиларкан, чемпионат ғолиб ва совриндорлари ҳамда мураббийлар муносиб рағбатлантирилиши айтиб ўтилган эди.  Шунга кўра, Абдумалик Халаков ва унинг мураббийи Даврон Ғафуровга пул мукофотлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, уларга зарбоф тўнлар кийдирилиб, юксак эҳтиром кўрсатилди.

Боксчи ва унинг мураббийи кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.

"Жаҳон чемпионатида бундай юқори натижаларга эришишимда албатта мураббийларимнинг ҳиссалари катта. Айниқса, бизга ишонч билдириб, шундай шароитларни яратиб берган давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимизга чексиз миннатдорлик билдираман. Келгусида бундан ҳам йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини янада юқори кўтаришга сўз бераман", - деди Абдумалик Халаков.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг