UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0

16 авг 15:50
Янгиликлар

Волейбол

Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

Теглар :  ВолейболБухоро
Мактаб ўқувчиларининг ёзги дам олиш кунларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бухоро вилояти Пешку туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом танда – соғ ақл” шиори остида ташкил этилган турнирда вилоят, шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларининг 200 нафарга яқин спортсевар қизлари иштирок этди. Мусобақа юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Турнирда иштирокчилар ёш тоифасига қараб икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Якуний натижаларга кўра қуйи гуруҳда Когон тумани жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Қоракўл тумани жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини банд этди. Бу жамоа ёш волейболчилари ҳал қилувчи ўйинда Олот туманидан келган тенгдошларига имкониятни бой берди.

Юқори синф ўқувчи қизлари ўртасидаги қизғин баҳлардан сўнг финал ўйинига мезбон – Пешку ҳамда Бухоро шаҳри жамоалари етиб келишди. Унда Бухоро шаҳри жамоаси ғалаба қозонди. 3-ўрин Шофиркон тумани волейболчи қизларига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг