UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

09 май 08:05
Янгиликлар

Дзюдо

Бухорода замонавий дзюдо спорт зали фойдаланишга топширилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  БухороДзюдо
Бухоро шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида дзюдо спорт тури билан шуғулланиш учун ихтисослаштирилган замонавий залнинг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Зафар Мамажонов, вилоят халқ таълими, спортни ривожлантириш бошқармалари, Бухоро шаҳридаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантириш, ёш иқтидорли спортчиларни кашф этиш, уларнинг муносиб машғулотлар ўташлари учун замонавий спорт иншоотлари барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бухоро шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчилари, қолаверса, маҳалла ёшларига спорт билан мунтазам шуғулланиш имкониятини тақдим этаётган янги марказ Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотларнинг 3 млрд. сўмдан ортиқ маблаги эвазига қуриб битказилди. Очилиш маросимида спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил қилинди. 

Ўйлаймизки, Бухоро заминидан Ришод Собиров, Рамзиддин Саидов, Камол Муродов, Шаҳрам Аҳадов сингари дунёга машҳур дзюдочилар етишиб чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг