UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

11 июл 16:53
Янгиликлар

Тадбирлар

Буюк сиймога юксак эҳтиром ифодаси+ФОТО

Мустақиллигимиз асосчиси ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2016 йил октябрь ойида “Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди” ташкил этилганди.

Фонднинг ташаббускорлари Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримова-Тилляевалардир. 

Ислом Каримовнинг мамлакатдаги ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, чуқур билим ва юксак маънавият соҳиби бўлган ёшларни тарбиялашдек хайрли ишларини давом эттириш, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, мамлакатимиз ҳамда хорижда кенг тарғиб этиш Фонднинг асосий мақсадлари сирасига киради.

Ўтган қисқа муддат ичида Фонднинг фаолияти билан танишиш, қолаверса, Биринчи Президентимиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш мақсадида у ерга юртдошларимиз, турли ташкилот вакиллари, ўқувчи-ёшлар, спортчилар ташриф буюришди. 

Яқинда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раҳбарияти ҳам шундай ташаббусга қўл уришди. Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон ва Осиё, жаҳон чемпионлари жорий йилнинг 10 июль куни “Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди”га ташриф буюришди. 

Ташриф чоғида Белбоғли кураш федерацияси аъзолари Татьяна Каримова ва фонд мутасаддилари билан учрашишди. Учрашувда Ислом Каримов томонидан спортнинг миллий белбоғли кураш турига бўлган эътибори вакўрсатган амалий ёрдамлари ва қўллаб-қувватлаганликлари тўғрисида фикр алмашилди. 

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бутун фаолиятини, ҳаётини Ватанимизнинг тинчлик-осойишталиги, халқимизнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши, ўз орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариши учун бахшида қилганини бугун барчамиз биламиз, - дейди Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров. - У кишининг хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳам шараф, ҳам фарздир. Зеро, Ватанимиз, халқимизга бутун борлиғини бахшида қилиб, фидойилик кўрсатиб яшаган Биринчи Президентимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти халқимиз, айниқса, спортчиларни ватанпарварлик руҳида, мустақилликка садоқатли қилиб тарбиялашга хизмат қилади. 

Тадбирда сўзга чиққан спортчилар Ислом Каримовнинг спортга бўлган юксак даражадаги эътиборини бот-бот гапиришди. Тадбир давомида федерация аъзолари ва полвонлар Ислом Каримов музейини томоша қилишди.

Учрашув якунида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондига федерациянинг Кубок ва ташаккурномалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг