UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 апр 12:40
Янгиликлар

Кураш

Cамарқанда “Адолат кубоги”нинг вилоят босқичи ўтказилди

Миллий спорт турларимиздан бўлган белбоғли курашга кейингги йилларда яна ҳам эътибор кучайган.

Миллий спорт турларимиздан бўлган белбоғли курашга кейингги йилларда яна ҳам эътибор кучайган. Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси билан белбоғли кураш федерацияси ўртасида белбоғли курашни ривожлантириш тўғрисидаги имзоланган мемаронудум ҳам бунга яққол мисол. 

Аввал хабар берганимиздек, мазкур келишув доирасида айни пайтда “Адолат кубоги” номи остида мусобақаларга старт берилган бўлиб, ҳозирда ушбу мусобақанинг туман ва вилоят босқичларида ғолиблар аниқланмоқда. 

Хусусан, Самарқанд вилояти Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ҳам “Адолат кубоги”нинг вилоят босқичи ўтказилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши, Вилоят белбоғли кураш федерация ҳамда Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу вилоят босқичида дастурга мувофиқ 2000-2001 ва 2002 йилларда туғилган спортчилар олтита вазн тоифасида куч синашишди. 

Якуний натижаларга кўра Шаҳзод Эргашев (55 кг.), Улуғбек Толибов (65 кг.), Аббос Тожиев (77 кг.), Шаҳзод Давронов (60 кг.), Арслон Раҳимов (71 кг.), Музроб Элмирзаев (83 кг)лар барча рақибларини енгиб, биринчи ўринни қўлга киритишди ва республика босқичига йўлланма олишди.  

Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолиб ва совриндор полвонларга диплом, кубок ва эсдалик совғаларини Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Акмал Раҳмонов ҳамда Самарқанд вилоят белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Баҳодир Бердиқуловлар тантанали тарзда топширишди.

Баҳодир БЕРДИҚУЛОВ, Самарқанд вилоят белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори: 

- Ўзбекистон “Адолат” СДП билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу беллашувлар ҳам, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни ёшлар орасида кенг оммалашишида хизмат қилади. Айтиш жоиз, вилоятимизда кийинги йилларда белбоғли кураш билан шуғулланувчи ёшлар сони кўпайиб, мамлакат ва халқаро миқёсда ўтказилаётган турли даражадаги мусобақаларда полвонларимиз муносиб натижалар кўрсатишмоқда. Белбоғли кураш бўйича истеъдодларни топиб, тарбиялаб, терма жамоалар сафига етказиб беришда мураббийларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Тойлоқ ИОЗМИ мураббийлари Ғанишер Бердиқулов, Фахриёр Раҳмонов Қодир Эрназаров, Ойбек Дўстмуродов, Ҳусниддин Маманов, Нуробод туманидан Зоҳид Ўролов, Пасдарғом туманидан Мафтунбек Ҳошимов, Жомбой туманидан Баҳодир Каримов каби тажрибали мураббийларнинг меҳнатлари таҳсингга лойиқ. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг