UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

21 апр 09:29
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Гукеш финишга бир тур қолганда пешқадам бўлиб олди

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 13-турнинг 2 та партиясида томонлар муросага келишди. Яна иккита партияда бир томоннинг ғалабаси қайд этилди. Пешқадам Ян Непомняший оқ доналарда яқин таъқибчиларидан бири америкалик Ҳикару Накамура билан дуранг ўйнади. Бундан Гукеш унумли фойдаланиб қолди. Ҳиндистонлик гроссмейстер Алиреза Фируджани мағлуб этиб, 8,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. 

Непомняший, Накамура ва Каруана 8 очкодан жамғариб, 2-4-ўринларни банд этишган. Шу тўрт нафар шахматчи сўнгги турда ғолиблик учун баҳс олиб боради. Лекин бу борада Гукешнинг имконияти бироз юқори. Бугун ўтказиладиган охирги турда у қора доналарда Ҳикару Накамурага қарши баҳс олиб боради. Фабиано Каруана эса оқ доналарда Ян Непомнящий билан ҳисоб-китоб қилади. Мана шу икки партияда даъвогар номини аниқлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 


Candidates Tournament 2024. 13-тур натижалари

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — 1/2:1/2

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — 0:1

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) —  Ниджат Абасов (Озарбайжон, 2632) — 1/2:1/2

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — 1:0.

13-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Гукеш – 8,5 очко

2-4. Непомняший, Накамура, Каруана – 8 

5. Прагнанандҳа – 6

6. Видит – 5,5

7. Фируджа – 4,5

8. Абасов – 3,5.

Candidates Tournament 2024. 14-тур жуфтликлари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) 

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758)

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747)

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727)   

 

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг