UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

16 апр 09:33
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Марказий партияда дуранг қайд этилди + ФОТО

Теглар :  Candidates Tournament 2024
Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар ўртасида Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 10-турнинг 2 та партиясида томонлар муросага келишди. Яна иккита партияда бир томоннинг ғалабаси қайд этилди. Пешқадамлар ўртасида кечган марказий учрашувда Гукеш ва Непомняший ўзаро дуранг ўйнайшди. Олти очкодан жамғарган бу икки гроссмейстер турнир жадвалидаги қўшҳокимликни сақлаб қолишди. Америкалик шахматчилар Хикару Накамура ва Фабиано Каруана ўз партияларида рақибларини мағлуб этиб, карвонбошиларга яқинлашиб олишди.  

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 


Candidates Tournament 2024. 10-тур натижалари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — 1:0

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — 1:0

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — 1/2:1/2

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — 1/2:1/2


10-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1-2. Ян Непомняший, Гукеш – 6 очкодан

3-5. Прагнанандҳа, Накамура, Каруана – 5,5 

6. Видит – 5

7. Фируджа – 3,5

8. Абасов – 3.


Candidates Tournament 2024. 11-тур жуфтликлари

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) 

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758)

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789)

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632)

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг