UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0

19 апр 07:37
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Якунга икки тур қолганда уч пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ

Теглар :  Candidates Tournament 2024
Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар ўртасида Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 12-турнинг биттагина партиясида томонлар муросага келишди. Қолган учта партияда бир томоннинг ғалабаси қайд этилди. Пешқадам Ян Непомнящий оқ доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳани мағлуб эта олмади.

Россиялик шахматчининг очко йўқотишидан унинг таъқибчилари унумли фойдаланиб қолишди. Гукеш қора доналарда аутсайдер Нижат Абасовни, Хикару Накамура эса француз Алиреза Фируджани таслим этди. Мусобақа якунланишига икки тур қолган бир пайтда Ян, Гукеш ва Хикаруда 7,5 тадан очко бор. 

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Candidates Tournament 2024. 12-тур натижалари


Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — 1:0

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2760) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — 0:1

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — 1:0

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — 1/2:1/2.

12-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1-3. Непомняший, Гукеш, Накамура – 7,5 очкодан

4. Каруана – 7 

5. Прагнанандҳа – 6

6. Видит – 5

7. Фируджа – 4,5

8. Абасов – 3.

Candidates Tournament 2024. 13-тур жуфтликлари

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789)

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760)

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) 

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632)

 

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг