UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

16 апр 14:01
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Чин юрти вакилалари энди қўшҳоким + ФОТО

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб берувчи Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақаси муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун ўзаро баҳс олиб боришяпти.

Кеча ўтказилган 10-турдан сўнг турнир жадвалида қўшҳокимлик юзага келди. Хитойлик шахматчилар 6,5 тадан очко жамғариб, 11-тур олдидан пешқадам бўлиб олишди. Тань Чжунъининг очко йўқотишидан фойдаланшган Лэй унумли фойдаланиб қолди. Тинцзе қора доналарга ўйнашига қарамай, FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Александра Горячкинага илк мағлубиятни тақдим этди. 


Candidates Women Tournament 2024. 10-тур натижалари

Екатерина Лагно (FIDE) — Анна Музичук (Украина) — 1/2:1/2

Александра Горячкина (FIDE) — Лэй Тинцзе (Хитой) – 0:1

Нургюл Салимова (Болгария) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) – 0:1

Тань Чжунъи (Хитой) — Хампи Конеру (Ҳиндистон) — 1/2:1/2.

10-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1-2. Тан, Лэй – 6,5 очко

3-4. Горячкина, Лагно – 5,5 

5. Конеру – 4,5

6-7. Салимова, Музичук – 4

8. Рамешбабу Вайшали – 3,5


Candidates Women Tournament 2024. 11-тур жуфтликлари

Тань Чжунъи (Хитой) — Екатерина Лагно (FIDE) 

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Нургюл Салимова (Болгария)

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Александра Горячкина (FIDE)

Лэй Тинцзе (Хитой) — Анна Музичук (Украина)

Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг