UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0

12 дек 10:39
Янгиликлар

Шахмат

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов Канададаги супертурнирда Накамурани енгди, Со билан дуранг ўйнади

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича "Champions Chess Tour Finals 2023" турнири давом этмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. 

Кеча ўтказилган бешинчи ва олтинчи тур учрашувларида Нодирбек америкалик номдор гроссмейстерларга қарши дона сурди. Абдусатторов Ҳикару Накамурани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Уэсли Со билан эса уччала партияда дуранг ўйнади.  

Ҳозирча мусобақа доирасида 6 та тур ортда қолди. Абдусатторов 6-турдан сўнг 3 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Уэсли Со 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Магнус Карлсен 5 очко билан иккинчи, Фабиано Каруана 5 очко билан учинчи ўринни банд этган. 


Абдусатторов мусобақада ҳозиргача қайд этган натижалар:

Нодирбек Абдусатторов - Алиризо Фируджа 0,5:1,5

Нодирбек Абдусатторов - Магнус Карлсен (Норвегия) 1:2

Нодирбек Абдусатторов - Денис Лазавик (Беларусь) 2:1

Нодирбек Абдусатторов - Фабиано Каруана (АҚШ) 2:0

Нодирбек Абдусатторов - Ҳикару Накамура (АҚШ) 2:1

Нодирбек Абдусатторов - Уэсли Со (АҚШ) 1,5:1,5 


Нодирбекнинг навбатдаги рақиби билан танишинг: 

7-тур: Максим Вашьер-Лаграв (Франция)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг