UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0

06 июл 11:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра Хабиб ва Исламга дангал мурожаат қилди

Вазн қила олмай UFC камарини бой бериб қўйган Чарльз Оливейра яна бир бор Хабиб Нурмагомедов ва Ислам Махачевга мурожаат қилди.

Аввалроқ, Нурмагомедов Ислам Оливейра билан унинг ҳудудида, яъни Бразилияда жанг қилишга тайёр экани ва уни айнан бразилияликнинг асосий қуроли жиу-житсу усулида мағлуб этишини айтган эди.

"Агар улар чиндан ҳам шуни исташаётган бўлса, чемпионни таъқиб этишда давом этишлари керак. Мен ҳам шундай йўл тутгандим ва якунда чемпионликка эришгандим. Мен декабрда жанг қилишни хоҳлайман. Сизлар ҳам шуни истаяпсизларми? Сизларга бу керакми? Мабодо шундай бўлса, нима кутяпсизлар? Келинглар, ҳамма кутаётган жангни амалга оширамиз. Мен сизларга мурожаат қиляпман! Келинглар, декабрда Бразилияда жанг қиламиз! Лекин Хабиб, сен шуни яхшилаб эшитиб ол. Сен башорат бериш бўйича уч маротаба хатоликка йўл қўйгансан. Мен Исламни қайси усул билан мағлуб этиш масаласида ваъда бермайман. Аммо, уни аниқ таслим этаман. Бу гапимни эслаб қолинглар - мен Ислам Махачевни енгаман. Дивизионнинг асосий бош оғриғини Чарльз Оливейра деб чақиришади. Конор МакГрегорни унутинглар. Бизда янги ғоя бор. Бразилияда Чарльз Оливейра - Ислам Махачев жангини ташкил қилиш. Сиз бу жангни хоҳлаяпсизми? Унда бу ғояни амалга оширамиз. Хабиб ва унинг дўстлари оғзига келган гапни айтаверади. Менинг жиу-житсум UFC енгил вазн дивизионидаги энг яхшиси. Хабиб 29 та ғалабали серия қайд этган. У жангларини қандай сотишни жуда яхши биларди. Чемпионлик даврида кам гапирарди, треш-токларга йўл қўймасди. Фаолиятини якунлаганидан кейин эса мақтанчоқ бўлиб қолди", - дея Brazilian MMA Legends нашрига интервью берган Оливейра. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг