UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0 18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0

15 май 14:59
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Евросиё лигасида тенгсиз

Теглар :  От спорти
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан яна бир хушхабар.

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган “FEI Jumping Nations Cup Eurasia League” мусобақасининг яккалик ва жамоавий йўналишларида ғалаба қозониб, Жаҳон кубогининг финал босқичларига йўл олди.

Мусобақада юртимиз шарафини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев, шунингдек, Бекзод Қурбонов, Нуржан Туякбаев, Аъзам Толиббоев ва Хуршидбек Алимжонов ҳимоя қилишди. 

Чавандозларимиз иккинчи дастурда 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш беллашувларини жарима очколарисиз якунлашга муваффақ бўлишди. Ундан кейинги ўринларни Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия жамоалари банд этишди.

Қайд этиш жоиз, жамоавий йўналишда ўтадиган Миллатлар кубогининг финал босқичи октябрь ойида Испаниянинг Барселона шаҳрида ташкил этилади. Бу жамоамизнинг мазкур мусобақага учинчи бор йўлланма олиши. 

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистондаги босқич якунида яккалик дастуридаги Жаҳон кубогининг финалига ҳам йўлланма олди. Ушбу мусобақа 2024 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг