UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0

30 сен 13:30
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Миллатлар кубоги финалида қатнашиш учун Испанияга жўнаб кетишди

Теглар :  От спорти
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси от спорти оламидаги нуфузли мусобақанинг финалида иштирок этиш учун Барселонага йўл олди.

Жамоамиз Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияда ўтказилган барча саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этган ва Евросиё дивизионининг 11 мамлакати орасида ягона финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

От спорти дунёсида Олимпия ўйинларидан сўнг турувчи ушбу обрўли тадбирлардан бири айнан Миллатлар кубоги мусобақасидир. Халқаро от спорти федерацияси (FEI) барча миллий федерацияларни жойлашувига кўра саралаш босқичлари ўтказиладиган 7 та минтақага ажратди ва энг кучли 18 та жамоа (1 та жамоада 4 та чавандоз) якуний турнирга йўлланма олади. Кубок финали ҳар йили кузда Испанияда бўлиб ўтади.

Маълумот учун: от спорти бўйича энг қадимий турнирлардан бири бўлган Миллатлар Кубоги 1909 йилдан Европа мамлакатларида ўтказилади ва 1930 йилдан Халқаро от спорти федерацияси унинг асосий ташкилотчисига айланди. Яқинда йўлга қўйилган Миллатлар кубогининг шиори – “Миллий ғурур, халқаро ташаббус”га айланди. Бу турнирнинг руҳини энг яхши тарзда ифода этади, дея ҳисоблайди ташкилотчилар. Тарихда Миллатлар кубогининг номи бир неча бор ўзгарди: Қиролича кубоги, Президент кубоги, Шаҳзода Филипп кубоги.

Таъкидлаш жоиз, республикамизда от спортининг энг ривожланган тури конкур бўлиб, чавандозларимиз учун FEI Миллатлар Кубоги финалига чиқиш катта орзу эди. Ҳар йили апрель ойида чавандозларимиз шахсий ҳисобда Жаҳон кубоги йўлланмаси учун минтақамиз вакиллари билан баҳслашадилар. 2020 йил охиридан бошлаб вазият ўзгарди. От спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги ташкил этилган Евроосиё йилқичилик ва от спорти ассоциациясига қўшилди. 2021 йил 21-25 апрель кунлари Тошкент вилоятининг “Universal Jumping Agro” от спорти клубида от спорти бўйича халқаро мусобақа – “FEI Jumping Nations Cup Eurasian League” турнири бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон жамоавий баҳсда 1-ўринни қўлга киритди.

Испанияда ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қуйидаги спортчилар иштирок этишади: Баҳромжон Газиев, Умид Комилов, Бекзод Қурбонов, Аъзам Толиббоев. Иштирокчи давлатларнинг тўлиқ рўйхати: Бельгия, Бразилия, Канада, Франция, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Италия, Нидерландия, Норвегия, Испания, Швеция, Швейцария, АҚШ ва Ўзбекистон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг