UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

25 апр 15:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум

Яримўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардс ўз ватанида ўтказиладиган турнирда октагонга чиқади.

Британиялик чемпион Манчестер шаҳрида ташкил этиладиган UFC 304 турнирида дивизион рейтингининг иккинчи поғонасидан жой олган Белал Муҳаммадга қарши жанг ўтказади. Бу ҳақда Леоннинг мураббийи Дэйв Ловелл хабар берди.

"Шавкат, Хамзат ва Ислам вариантлари таклиф этилди. Лекин бу амалга ошмади. Бўладиган иш бўлди. Биз UFC 300 турнирида жанг қилишни жуда ҳам хоҳлагандик. Энди олдинга қараб юрамиз. 99.9% аминманки, кейинги жангимиз Манчестерда Белалга қарши бўлиб ўтади", - деди британиялик мутахассис.  

Маълумот учун, Эдвардс ва Муҳаммад ўртасидаги жанг реванш мақомида бўлади. 2021 йилнинг март ойида улар ўртасида яримўрта вазн тоифасида ўтказилган жанг ўтказилмаган дея топилганди. Ўшанда британиялик жангчи иккинчи раундда рақибининг кўзига қўлини тиқиб олганди. Бунинг натижасида Белал жангни давом эттира олмаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг