UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0

21 июн 20:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион Наваррете Мехикодаги жангда рингга чиқди

Бугун Мексиканинг Мехико шаҳрида карантиндан кейинги бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жанги биринчи ярим енгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда  25 ёшли жаҳон чемпиони Эммануэль Наваррете унчалик ҳам таниқли бўлмаган Уриэль Лопесга қарши рингга кўтарилди. Бу чемпионлик мақомидаги жанг эмас эди. 

Жангнинг олтинчи раундида Наваррете рақибини иккинчи бор нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Биринчи нокдаун бешинчи раундда қайд этилганди. Иккинчи нокдаундан кейин рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

CompuBox берган маълумотга кўра, Наваррете жанг давомида рақибига 571 та зарба йўллади. Зарбалардан 190 таси аниқ чиққан. Лопес эса 252 зарбадан бор йўғи 49 тасини чемпионга теккиза олган.

Аслида Наваррете Муроджон Аҳмадалиев билан бир вазн тоифасида жанг ўтказарди ва WBO йўналиши чемпиони ҳисобланарди. Энди у вазнини биттага кўтарди ва янги вазнда дебют жангини ўтказди. 55,3 кг вазндаги камар эса вакант қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг