UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 сен 07:54
Янгиликлар

Бошқалар

Чемпионлар аниқланди, ёш истеъдодлар бўй кўрсатди ФОТО

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан Пискент тумани марказидаги аҳоли дам олиш масканида жойлашган кураш аренасида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида белбоғли кураш бўйича анъанавий Республика турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 200 нафарга яқин полвонлар тўққизта вазн тоифасида гиламда беллашишди. 

Беллашувларнинг сўнгги натижаларига кўра қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни тантана қилишди. Демак биринчи ўрин соҳиблари билан таништирамиз: 

55 кг. Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент ш.)

60 кг. Мардон Кимсанбоев (Тошкент ш.)

66 кг. Комилжон Тожибоев (Тошкент в.)

73 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон) 

81 кг. Элдор Неъматов (Тошкент в.)

90 кг. Рустам Умаров (Наманган) 

100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Андижон)

+100 кг. Ғолиб Аҳмедов (Тошкент в.)

Мутлоқ вазн. Ғолиб Аҳмедов (Тошкент в.)

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар Пискент туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси томонидан медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Равшан ДАСТИРОВ, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси: 

-  Ҳар йили Мустақиллигимиз шодиёналари арафасида ўтказиладиган анъанавий турнирнинг жорий йилгиси ҳам юқори савияда ўтганлиги, кўп сонли мухлислар полвонларимизнинг ҳар бир чиқишини олқишлаб турганликлари  Пискент туманида ҳам белбоғли курашнинг аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида оммалашиб кетганидан дарак беради. 

Шунингдек, турнирнинг чиройли ва кўтарингки руҳда ўтишида Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ва ҳокимлик мутасаддиларига, ҳомий ташкилотларга федерациямиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Бугунги ўтказилган беллашувда ҳам ёш истеъдодли полвонларнинг кўплиги бизни қувонтирди. Улар келажакда миллий терма жамоамиз сафларида туриб, халқаро мусобақаларда Юртимиз шаъни ва обруси учун муносиб издош бўлиши бор ҳақиқат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг