14 янв 09:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Чемпионлар - Жеймс Дигейл ва Баду Жек тарозига чиқишди
Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони бўлиб турган британиялик Жеймс Дигейл (23-1, 14КО) ҳамда WBC чемпиони швециялик Баду Жек (20-1-2, 12КО) ўзаро рингга кўтарилишади.
Ушбу чемпионлик жангини ўтказиш бўйича музокаралар бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида олиб борилганди. Тошкент вақти билан бугун тонгда боксчиларни тарозидан ўтказиш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, IBF чемпиони 30 ёшли Жеймс Дигейл 75,7 кг, Дигейл эса 75,5 кг тош босди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар