UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0

08 мар 07:40
Янгиликлар

Футбол

Чемпионлар лигаси. “Бавария” иккинчи ўйинда ҳам “Арсенал”га 5та гол урди

Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб ўйини доирасида “Арсенал ўз майдонида “Бавария”дан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Тео Уолкот беллашувда ҳисобни очиб, лондонлик мухлисларни хурсанд этди. Аммо инглизларнинг қувончи бор йўғи бир таймга етди. Иккинчи бўлимда немис машинасини тўхтатишнинг мутлақо иложиси қолмади. 

Ҳаммаси “Арсенал” ҳимоячиси Лоран Коселнининг майдондан четлатилиши ортидан бошланди. Левандовски пеналтидан мувозанатни тклаган бўлса, Роббен ва Дуглас Коста ўз ҳисобларига гол ёзишга эришишди. 


Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида лондонлик ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан кейин Артуро Видал икки бор Оспина қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни буткул йирик кўринишга келтирди – 1:5.

Нимчорак финалнинг ҳар иккала баҳсини бир хил 5:1 ҳисобларида ғалаба билан якунлаган мюнхенликлар қийинчиликсиз чорак финал масаласини ҳал этишди.

“Арсенал” Англия – “Бавария” Германия 1:5 (1:0, 0:5)

Голлар: 1:0 – 20 Уолкотт, 1:1 – 55, пенальти Левандовски, 1:2 – 68 Роббен, 1:3 – 78 Дуглас Коста, 1:4 – 80 Видаль, 1:5 – 85 Видаль.

“Арсенал”: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен, Жака, Уолкотт, Рэмзи (Коклен, 72), Санчес (Перес, 73), Жиру (Озил, 72).

“Бавария”: Нойер, Хуммельс, Алаба, Рафинья, Мартинес, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара (Киммих, 79), Роббен (Дуглас Коста, 71), Рибери (Саншеш, 79), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Уолкотт (39), Алаба (39), Мартинес (44), Косьельни (53), Окслейд-Чемберлен (61), Жака (79).

Четлатиш:Косьельни (54).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг