18 июн 14:12
Янгиликлар
Футбол

Чехия терма жамоаси сардори учун Евро-2016 якунланди
Чехия терма жамоаси сардори Томаш Росицки Хорватия (2:2) билан ўйинда жароҳат олган эди.
“Мен учун Евро-2016 якунланди. Аниқ айта оламан, Туркияга қарши учрашувда майдонга тушмайман. Ўйлайманки, йигитлар характер кўрсата олишади”, – деди Росицки.
Эслатиб ўтамиз, Чехия терма жамоаси “D”гуруҳида бир очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Лекин чехларда плей-оффга чиқиш имкониятни сақланиб қолган.
Ҳавола :
Ўхшаш янгиликлар
07:30
Тошкентда Ўзбекистон ва Чехия терма жамоаларининг қўшма машғулоти ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0
Фикрлар