27 ноя 14:15
Янгиликлар
Теннис
Чилилик теннисчининг отаси қизининг финал баҳсини томоша қила туриб вафот этди
Чилилик 24 ёшли теннисчи Даниэль Сегелнинг отаси қизининг финал учрашувини бевосита кортда томоша қилаётган бир пайтда юрак ҳуружидан вафот этди.
Сегель пойтахт Сантьяго шаҳрида ташкил этилган ITF турнирининг финал учрашувида бразилиялик Паула Кристина Гонсалвешга қарши кортга чиққанди.
Ҳисоб 6:4, 2:1 кўринишида бўлиб турган бир пайтда трибунада ўтирган Даниэлнинг отаси хушини йўқотди. Уни тезда тез ёрдам машинасида шифохонага олиб боришди. Лекин шифокорлар отанинг ҳаётини сақлаб қолишолмади.
Ҳавола :
Фикрлар