UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1

23 фев 09:38
Янгиликлар

Бошқалар

Чим устида хоккей. Бугун Андижонда мамлакат чемпионати старт олади

23-28 февраль кунлари Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт мажмуасида 2002-2003 йилларда туғилган ўсмир қизлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилади.

Ўтган ойнинг охирги ҳафтасида Урганч шаҳрида 16 ёш ва ундан кичик ўсмирлар ва ўсмир-қизлар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги ўтказилган эди. Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда майдон эгалари бош совринини қўлга киритган бўлса, андижонликлар иккинчи, наманганликлар эса учинчи ўринни қўлга киритишганди. Қизлар ўртасидаги курашларда мезбонларга тенг келадигани топилмаганди. Кумуш ва бронза медаллари Самарқанд ҳамда Фарғона вилояти вакилларига насиб этганди.

Андижонда ўтадиган Ўзбекистон очиқ кубогида Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари жамоалари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, мусобақа давомида мураббийлар ва ҳакамлар семинари ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг