UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0

23 ноя 14:14
Янгиликлар

Бошқалар

Чим устида хоккей жамоамизда хорижлик мураббий иш бошлайди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро хоккей федерацияси ва Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг ҳамкорлигида Осиё хоккей федерацияси вакили, халқаро тоифадаги тренер Зоҳид Али Ўзбекистонга таклиф этилди.

Мутахассис иштирокида жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Андижон вилоятида, 20-21 ноябрь кунлари Самарқандда маҳаллий мураббийлар учун тажриба алмашиш, уларнинг малака ва маҳоратини ошириш мақсадида семинар ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедов Зоҳид Али билан учрашиб, келгусида федерация фаолияти ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатимизда халқаро тадбирлар ўтказиш каби масалалар бўйича суҳбат олиб борди. Суҳбатда келишилган асосий масала ушбу мутахассиснинг яқин вақт ичида миллий терма жамоамизда мураббий сифатида иш бошлаши бўлди.


Самимий учрашув якунида Зоҳид Али Баҳодир Аҳмедовни жорий йилнинг 14-20 декабрь кунлари Бангладешда ўтказиладиган “Champions Trophy” халқаро мусобақасига таклиф қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда чим устида хоккей спортининг ривожланиши учун улкан потенциал борлигини ҳамда мазкур спорт турини ривожлантиришда доимий ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг