UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

11 июл 07:27
Янгиликлар

Тадбирлар

Чим устида хоккей. Покистон делегацияси вакиллари Ўзбекистонда

Шу кунларда чим устида хоккей бўйича Покистон ёшлар терма жамоаси Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Чим устида хоккей бўйича қитъамизнинг етакчи терма жамоаларидан бири бўлган покистонликлар юртимизда ўқув-машғулот йиғинлари ва бир неча ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. 

Жумладан, Андижонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 9:7 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи баҳсда эса вакилларимиз 8:4 ҳисобида устун келишди. Ўзаро учинчи назорат ўйинида ҳамюртларимиз 5:2 ҳисобида зафар қучишди. Самарқандда ўтказилган ўйинда эса Покистон терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғолиб бўлди.

Покистон чим устида хоккей федерацияси вакиллари Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлишди. Ташкилот бош котиби Абдулатиф Шах, терма жамоа менежери Рамзан Жамали ва бош мураббий Мистер Сабрларни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов кутиб олди.

Учрашув давомида томонлар спортнинг ушбу тури бўйича ҳамкорлик қилиш, ҳалқаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида сўз юритишди. МОҚ бош котиби фурсатдан фойдаланиб покистонлик малакали мураббийларни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Маълумот учун, Покистон спортнинг чим устида хоккей тури бўйича каттагина тажрибага эга. Терма жамоа Олимпия ўйинларида учта олтин, учта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Покистон терма жамоаси 4 карра жаҳон чемпиони, 8 карра Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг