UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0

17 фев 15:37
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқ шаҳрида ўтказилган фестивалдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ФестивалЧирчиқ
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги Чирчиқ автомобиль мактабида “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тарғиботига бағишланган фестивал ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси ҳамда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, “Ёшлар иттифоқи” Чирчиқ шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилди. 

Мазкур фестивалда дастлаб, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгашига қарашли ўқув автомобиллари карвони Чирчиқ шаҳри кўчалари бўйлаб "Биз ватанпарварлармиз" шиори остида ҳарактланишди. 

Шундан сўнг, Чирчиқ автомобиль мактабида Чирчиқ давлат педагогика институти академик лицейининг махсус ҳарбий гурух ўқувчилари томонидан қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этишди.

Автомиль мактабидаги ўқ отиш тирида эса ўқ отиш спорт тури бўйича вилоят кубоги мусобақалари ҳам ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Шунингдек, шу куни Чирчиқ давлат педагогика институти, Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти “Ватанпарвар” ташкилотиТошкент вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан “Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур маърифати” деб номланган маърифий тадбир ҳам ташкил этилди. 

Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаоллар залида ташкиллаштирилган ушбу тадбир доирасида талабалар томонидан Шоҳ ва шоир, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб тайёрлаган саҳна кўринишлари моҳирона ижро этилгани тадбирга янаям кўтарингкилик бахш этди. 

 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг