UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

12 дек 09:02
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда турли шиорлар остидаги спорт тадбирлари ташкил этилди

Теглар :  Чирчиқ
Жойларда жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилувчи шиорлар остида турли спорт беллашувлари ўтиши давом этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 10 декабрь куни Чирчиқ шаҳрида “Street workout” (“кўча спорти”) ҳамда парақиличбозлик бўйича мусобақалар ташкил этилди. Куннинг биринчи ярмида Чирчиқ шаҳрининг “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги гимнастика майдончасида иккинчи сектор раҳбари, шаҳар прокурори Хайрулла Бўриев ташаббуси билан ёшлар ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида “Street workout”  бўйича “Прокурор кубоги”бўлиб ўтди. Қизиқарли тарзда ўтган беллашувларда ҳаваскор спортчи-ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Якуний натижаларга кўра,  ”Адолат” ҳамда “Мирзо Ғолиб” МФЙ ёшлари пешқадам  бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мусобақанинг тақдирлаш маросимда Чирчиқ шаҳар прокурори Х. Бўриев ғолиб спортчиларни тақдирлар экан, мамлакатимизда ёшларимиз учун жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт –шароитлар ҳақида тўхталиб, мазкур имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди. Шунингдек, тақдирлаш маросимида Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Равшан Дастиров ва ушбу “Шодлик” маҳалласидан сайланган Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Ўткир Тожибоевлар иштирок этишди.

Куннинг иккинчи ярмида эса  қиличбозлик залида Қизил ярим ой жамияти Чирчиқ шаҳар бўлими кубоги учун “Спорт ҳамма учун” шиори остида  имконияти чекланган ногирон спортчилар ўртасида парақиличбозлик бўйича мусобақа бўлиб ўтди. “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши, Тошкент вилояти қиличбозлик федерацияси, Чирчиқ шаҳар Туризм ва спорт бўлими, “Адолат” СДПнинг “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти Кенгаши, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи,  Қизил ярим ой жамияти Чирчиқ шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу мусобақада спортчилар қиличбозликнинг  шпага йўналишида беллашишди. Кўтарингки руҳда ўтган беллашувларнинг якуний натижалирга кўра эркаклар ўртасида Достон Давронов биринчи, Муслим Муталимов иккинчи, Элдорбек Эргашбоев ва Обид Норбўтаевлар учинчи ўриннларни эгаллашди. Аёллар ўртасида эса фахрли биринчи ўрин Албина Нуриддиновага насиб этди. Иккинчи ўринни Сетора Қодирова эгаллаган бўлса, учинчи ўринни Турсуной Абдуллаева ҳамда Наимахон Иминжоновалар қўлга киритишди.

Кучли учликдан жой олган спортчилар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Мусобақада сектор раҳбарлари, “Адолат” СДПнинг Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Р. Дастиров,  Қизил ярим ой жамияти Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари Юнус Рустамов, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раиси Ў. Тожибоев ва бошқалар иштирок этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг