UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

09 мар 09:37
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда ёзги биатлон бўйича вилоят чемпионати ўтказилди

Чирчиқ шаҳридаги “Қибрай” спорт мажмуасида 1998-2002 ҳамда 2003 - йилларда туғилган ёшлар ўртасида ёзги биатлон бўйича Тошкент вилояти кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши ҳамда Чирчиқ автомобиль мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кубок беллашувларида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 100 нафар ёш биатлончи иштирок этди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра 1998-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бибимарям Суюнова биринчи ўринни, Шахло Маҳмудова иккинчи, Дилрабо Бахтиёрова учинчи ўринни эгаллашди. Худди шу ёш тоифасидаги ўғил болалар баҳсида Бекзод Беков биринчи, Юсуф Абдуллаев иккинчи, Ойбек Маматқулов учинчи ўринларга эга чиқишди. 2003 йилда туғилган ўғил болалар ўртасидаги мусобақада М. Уркинбаев (1-ўрин), С. Ҳусанов (2-ўрин), Х. Маҳкамов (3-ўрин)лар кучли учликдан жой олишди. 

2003 йилда туғилган қизлар орасида Санталат Тохирова биринчи, Алиме Айидинова иккинчи, Инбоат Тожибоева учинчи ўринларни қўлга киритиб, шоҳсупага кўтарилишди. Умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Бустонлиқ тумани жамоаси эгаллади. Чирчиқ шаҳри жамоаси иккинчи ва Паркент тумани жамоаси учинчи ўринларни банд этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғлари билан мукофотланишди.

Саид ҒАНИЕВ, Чирчиқ автомобиль мактаби бошлиғи: - Ушбу мусобақани ўтказишимиздан мақсад - ёшлар орасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш, қолаверса, ёзги биатлон бўйича вилоят терма жамоасига иқтидорли спортчиларни саралаш ва республика миқёсида ўтадиган ёзги биатлон беллашувларида кучлилар қаторидан жой олишдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг