UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0

27 апр 17:38
Янгиликлар

Кураш

Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
25-27 апрель кунлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси  Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик  тақвим-режасидаги ушбу чемпионат баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча  вилоятлардан 300 нафардан ортиқ  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди. 

Юқори савияда ташкил этилган  мусобақада ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишида 11 тадан вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишида 7 та вазн тоифасида куч синашишди. Мазкур чемпионат баҳсларида қуйдаги спортчилар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат чемпионлигини тантана қилишди.

Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиш)

27 кг. Шербек Бердираимов (Қашқадарё)

30 кг. Багдавлет Донгесов (Қорақалпоғистон)

33 кг. Ақилбек Қаллибеков (Қорақалпоғистон)

36 кг. Жавоҳирбек Расулов (Андижон)

40 кг. Асилбек Муҳаммедов (Фарғона)

44 кг. Муродулла Хабибулллахонов (Наманган)

48 кг. Ҳумоюн Эргашев (Фарғона)

52 кг. Азизилло Турсунов (Андижон)

55 кг. Аллажар Кожахмедов (Навоий)

60 кг. Мирзабек Раҳматуллаев (Навоий)

+60 кг. Худоёржон Нормирзаев (Фарғона)

Қизлар (эркин йўналиш)

33 кг.  Шукрона Болтабоева (Фарғона)

36 кг.  Қуатбаева Бенера (Қорақалпоғистон)

40 кг. Тумарис Қалабаева (Қорақалпоғистон)

44 кг. Маҳмуда Собитова  (Наманган)

48 кг. Анелия Турдибаева (Қорақалпоғистон)

52 кг. Гулсанам Ҳазратова (Қашқадарё)

+52 кг. Айсилив Қидирбаева (Қорақалпоғистон)

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

27 кг. Шердорбек Расулжонов (Наманган)

30 кг. Санжарбек Ҳошимжонов (Фарғона)

33 кг. Элнурбек Абдулазимов (Андижон)

36 кг. Атоқулов Озодбек (Бухоро)

40 кг. Абдулхай Йигиталиев (Андижон)

44 кг. Мироншоҳ Қурбонназаров (Бухоро)

48 кг. Равшан Аҳмадов (Бухоро)

52 кг. Назарбек Аҳмадқулов (Навоий)

55 кг. Азамат Пўлатов (Бухоро)

60 кг. Отамурод Холмирзаев (Навоий)

+60 кг Озодбек Нарзиев (Бухоро)

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган ёш полвонлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг