UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

05 май 16:05
Янгиликлар

Каратэ

Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
Чироқчи туман спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2011-2013 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидан ўрин олган ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафардан зиёд ёш полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик йўлида беш олишяпти.  

Таъкидлаш жоиз, Чироқчи туман ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси, туман спорт мактаби томонидан мазкур мусобақанинг кўтаринки руҳда ўтиши учун юқори даражада тайёргарлик кўрилган.

Ўзбекистон чемпионатида дастлаб, мусобоқанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда сўз олган Чироқчи туман ҳокими Файзулла Юсупов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жумановлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг мусобақа регламентига мувофиқ, ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналишида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 9 та вазнда беллашувларга киришди. Мусобақа 6 майга қадар давом этади.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг