UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 мар 12:59
Янгиликлар

Кураш

Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТО

12-14 март кунлари Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада ўғил болалар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналиши бўйича 11 та вазн тоифасига кўра куч синашишган бўлишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик йўлида беллашишди.  

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этишди.

Муросасиз ва қизиқарли тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра қўйдаги спортчи-болалар ўз вазн тоифаларига мувофиқ, барча рақибларини енгиб, олтин медаль эгаларига айланишди.

Демак, чемпионлар билан танишамиз.

Ўғил болалар (классик йўналиш)

32. Баҳодир Одилов (Фарғона)

35 кг. Аваз Отақулов (Сирдарё)

38 кг. Хожиакбар Абдусатторов (Сирдарё)

42 кг. Шуҳрат Қирғизбоев (Андижон)

46 кг. Шахзод Усмонов (Тошкент в.)

50 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон)

55 кг. Дадабек Суюнов (наманган)

60 кг. Далабек Суюнов (Наманган)

65 кг. Илёс Сотволдиев (Фарғона)

71 кг. Зиёдулло Валижонов (Тошкент ш.)

+71 кг. Ғуломқодир Каримов (Андижон)

Қизлар (Эркин йўналиш)

40 кг. Молдир Алимбаева (Қорақалпоғистон)

44 кг. Моҳира Қаҳҳорова (Андижон)

48 кг. Элдора Алимбаева (Қорақалпоғистон)

52 кг. Гулзахира Сарсенбаева (Қорақалпоғистон)

57 кг. Ясмина Содиқова (Наманган)

63 кг. Севара Шаженова (Қорақалпоғистон)

+63 кг. Маржона Кўчимова (Қашқадарё)

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

32 кг. Мирсаид Жўраев (Қашқадарё)

35 кг. Минхожиддин Бозорбоев (Андижон) 

38 кг. Сухроб Раҳматов (Навоий)

42 кг. Иззатилло Жуманов (Фарғона)

46 кг. Жасурбек Нишонбоев (Андижон)

50 кг. Омирбай Хожахметов (Қорақалпоғистон)

55 кг. Асилбек Тожибоев (Тошкент ш.)

60 кг. Шохрух Қурбонмуродов (Навоий)

65  Илёсбек Ёқубжонов (Андижон)

71 кг. Сарвар Мамашакиров (Тошкент ш.)

+71 Азимжон Юлдошев (Наманган)

Мусобақа якунига етгач, кучли учликдан жой олган спортчиларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Шоҳсупага кўтарилган ёш полвонларни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов, Қашқадарё вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жуманов, ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибой, Чироқчи туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ихтиёр Ризақулов ва бошқалар таъсис этилган диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотлашди.  

Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг