UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

13 мар 23:26
Янгиликлар

Кураш

Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда + ФОТО

Бугун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2005-5006 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун кураш тушишмоқда.  

Алоҳида таъкидлаш жоиз, Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси, Чироқчи туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан мазкур мусобақанинг кўтаринки руҳда ўтиши учун юқори даражада тайёргарлик кўрилган.

Бугун старт берилган Ўзбекистон кубоги беллашувларида дастлаб мусобоқанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жумановлар  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг режага мувофиқ, белбоғли курашнинг классик йўналишида ўғил болалар ўртасида 11 та вазн тоифасида беллашувлар бошланди.

Беллашувлар 15 мартгача давом этади.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг