UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

16 мар 09:29
Янгиликлар

Кураш

Чортоқда бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Бел олиш кураш
Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафарга яқин спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра, ғолиблик учун беллашишмоқда.

Чемпионат регламентига мувофиқ, дастлаб бел олиш бўйича кучлилар номи аниқланди. -44 кг.да Аброр Рустамов (Сурхондарё), -48 кг.да Абдуазиз Рустамов (Тошкент ш.), -52 кг.да Ботирали Ёқубов (Фарғона), -52 кг.да Севинч Хабибуллаева (Андижон), +65 кг.да Рухсорабегим Жўрабоева (Фарғона) каби истеъдодли ёш спортчилар бел олиш курашнинг белгиланган йўналишларида   барча рақибларини енгиб, олтин медаль эгаларига айланишди.

Бел олиш кураши бўйича беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шоҳсупадан жой олган ёш полвонлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Мусобақа дастурига кўра бугун 2004-2005 йилларда туғилган ўғил-қизлар уч кураш бўйича мамлакат чемпионлиги учун баҳсларга киришади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг