UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

18 мар 13:35
Янгиликлар

Кураш

Чортоқдаги бел олиш ва уч кураш баҳсларида ғолиблар аниқланди

Теглар :  Бел олиш кураш
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида бел олиш ва уч кураш бўйича республика чемпионлари аниқланди.

Чортоқ туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 800 нафардан ортиқ спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра, ғолиблик учун беллашишди.

Чемпионат регламентига мувофиқ, дастлаб бел олиш кураши бўйича кучлилар номи аниқланди. Шоҳсупадан жой олган ёш полвонлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Бел олиш кураши бўйича баҳслар якунига етгач, мусобақа дастурига биноан 2004-2005 йилларда туғилган ўғил-қизлар уч кураш бўйича мамлакат чемпионлиги учун баҳсларга киришди. 

Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра 41кг.да Озодбек Абдусалимов (Андижон), 44кг. да Сарвар Қосимжонов (Андижон), 60кг. да Бекзод Турсунов (Сурхондарё), 77кг. да Фазлиддин Орипов (Фарғона), 48кг. да Ҳилола Ортиқбоева (Сирдарё), 52кг. да Нилуфар Тожимуродова (Наманган), 56кг. да Маъсума Раҳматқулова (Сурхондарё) сингари ёш спортчилар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, фахрли биринчи ўринларни эгаллашди. 

Кучли учликдан жой олган спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг