UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0 12:16Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини "михга" илишини тушунтирди 0 11:55Иккинчи сетни 6/0 ҳисобида ютган Жокович якунда мағлуб бўлди 0 11:34Фьюри - Усик реванш жанги ўтказиладими? Эдди Хирн жавоб берди 0 11:13Дзюдо бўйича жамоавий йўналишдаги жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:52Суперлига. Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинлар бор 0 10:31Андижонда белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди 0

22 дек 17:07
Янгиликлар

Велоспорт

Чорвоқда “Tour de Charwak Lake” халқаро велопойгаси ўтказилади

Теглар :  Велоспорт
Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лаппартьен ва Осиё велосипед спорти конфедерацияси (АСС) президенти Усама Аҳмад Абдуллоҳ ал-Шафар бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарлари делегация вакиллари билан учрашди.

Мазкур спорт тури бўйича 2018 йил Тошкент велотрекида Осиё кубоги, 2019 йил шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш, велоспортнинг Олимпия тури ҳисобланган “BMX” ва “Маунтинбайк” йўналишларида спортчи ва мураббийларнинг тажрибасини ошириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудида мазкур турлар учун спорт комплексини (велодром) қуришда амалий ёрдам бериш, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Чорвоқ” эркин туристик зонасини яратиш тўғрисидаги қарорга асосланган ҳолда мазкур ҳудудда “Tour de Charwak Lake” халқаро велопойгаси ўтказилишини ташкил этиш бўйича бўйича фикр алмашилди.

Велоспорт турига кўрсатилаётган эътибор самарасида «Tashkent City» минтақавий велосипед клубига асос солинди. Халқаро велосипедчилар иттифоқи ва Осиё велосипед спорти конфедерацияси янгидан ташкил этилган «Tashkent City» минтақавий велосипед клубининг халқаро турнир ва Гран-приларда қатнашишида моддий-техник кўмак ҳамда амалий ёрдам бериши таъкидланди.

Бунинг натижасида «Tashkent City» минтақавий велосипед клуби 2018 йил дунёнинг саккизта давлатида шоссе ва трек йўналишлари бўйича бўлиб ўтадиган 14 нуфузли мусобақада қатнашадиган бўлди.

Халқаро велосипедчилар иттифоқи, Осиё велосипед спорти конфедерацияси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида меморандум имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг