31 окт 12:45
Янгиликлар
Теннис
Цибулкова Якуний турнир ғолибаси ва 2 млн доллар соҳибаси
Сингапурда теннис бўйича аёллар ўртасидаги Якуний турнир ўз якунига етди.
Дунёнинг саккиз нафар энг кучли ракетка усталари иштирок этган мусобақа кутилмаган натижа билан якунланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи рақамли теннис маликаси Анжелик Кербер мағлубиятга учради.
Германиялик теннисчи бош мукофот учун кечган баҳсда словакиялик Доминика Цибулковага 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу ғалаба Доминикага 1250 рейтинг очкоси ҳамда 2 милион АҚШ долларини тақдим этди.
Ҳавола :
Фикрлар