UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

18 апр 08:40
Янгиликлар

Теннис

Циципас Монте-Карло "Мастерс"да чемпионлик унвонини ҳимоя қилди

Монаконинг Монте-Карло шаҳри мезбонлик қилган "Мастерс" турнири ўз якунига етди.

Финалда жаҳоннинг бешинчи ракеткаси, грециялик Стефанос Циципас АТР рейтингида 46-ўринни эгаллаб турган испаниялик Алехандро Давидович Фокинага қарши кортга чиқди. Бир соату 37 дақиқа давом этган учрашувда мусобақанинг амалдаги чемпиони Циципас рақибинини 6/3, 7/6 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир бор ушбу турнир чемпионига айланди. 

Алехандро Фокина эса ҳеч ким кутмаган ҳолатда финалга қадар етиб кела олди. Ёдинизда бўлса, теннисчи илк давра учрашувида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Новак Жоковични мусобақадан чиқариб юборган эди. 

Ўйин давомида 23 ёшли Циципас учта эйс зарбасини амалга ошириб, тўпни ўйинга киритишда бир марта хатога йўл қўйди ва тўртта брейк-пойнт қайд этди, 22 ёшли Фокина эса бир марта эйс амалга ошириб, битта қўш хатога йўл қўйди ва учта брейк қайд этди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳисоб грециялик теннисчи фойдасига 3:0 кўринишига келди.

Монте-Карлодаги муваффақиятли иштирок Циципасга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 836 335 евро мукофот пули тақдим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг