UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

10 сен 10:36
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлига. Бугун Андижонда "Локомотив", Қаршида "Қизилқум" меҳмон

Бугун Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига. 14-тур

АНДИЖОН – ЛОКОМОТИВ

10 сентябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:45

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Артём Калинин, Султонмурод Улфатов, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Зоҳид Акрамов

Бу мавсум сўнгги 5та турда 5 марта мағлуб бўлган "Локомотив" охирги 3та турда 3 марта мағлуб бўлган "Андижон" меҳмони бўлади.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар 22 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 15 марта "Локомотив", 4 марта "Андижон" ғолиб бўлган. Яна 3та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати "темирйўлчилар" фойдасига: 45:21.

"Локомотив" бу жамоага қарши кечган охирги 9та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Сўнгги марта "Андижон" 2010 йилги мавсумда "темирйўлчилар"ни таслим қила олган экан.

Coca Cola Суперлига. 14-тур

НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ

10 сентябрь 2020 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Сардор Нишонбоев, Рустам Чориев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бу мавсум ўз майдонида умуман мағлуб бўлмаган "Насаф" (3та ғалаба, 3та дуранг) охирги 4та турда умуман ютқазмаган "Қизилқум"ни (2та ғалаба, 2та дуранг) қабул қилади.

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида бугунга қадар 42 бор куч синашишган. "Насаф" ҳисобида 24та ғалаба бор, "Қизилқум"да эса 7та. Яна 11та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган.

"Насаф" ўзаро ўйинларда 75та гол урган ва 44та гол ўтказиб юборган. Ўзаро ўтган сўнгги 3та ўйинда "аждарлар" бу жамоани умуман мағлуб эта олишмаган - 2 дуранг ва 1 мағлубият. Қаршида ўтган 21та учрашувнинг фақат биттасида "Қизилқум" ғалабага эришган - 2008 йил.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг