UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

18 окт 08:53
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 22-тур старт олади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйин бўлиб ўтади.

15:15 - “Қўқон-1912” – “Қизилқум”

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Анвар Маражабов, Акмал Раҳимов

Охирги 4та турда умуман ғалаба қозона олмаган "Қизилқум" сафарда икки учрашувдан буён юта олмаётган "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Дастлабки даврада Навоийда кечган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Мурод Холмуҳаммедов томонидан урилган гол водий клубига ғалаба тақдим этанди - 1:0.

Ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қилсак 17та учрашувнинг 10тасида Навоий шаҳри клуби ғолиб бўлган, 6та баҳсда "Қўқон-1912" зафар қучган ва битта ўйинда дуран кузатилган. Ўзаро учрашувларнинг охирги иккитасида "Қўқон-1912" иккита ғалабага эришган.


17:30 - “Бунёдкор” – АГМК
Ҳакамлар:
Акобир Шукуруллаев, Руслан Серазетдинов, Андрей Цапенко, Раҳимбек Каримов

Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов тўқнашуви.

Яқиндагина Ўзбекистон кубоги ярим финалида тўқнаш келган клублар энди Суперлига доирасида ўзаро ўйин ўтказишади. Биринчи даврада Олмалиқда ўтган баҳсда Лутфулла Тўраев томонидан урилган гол "Бунёдкор"га ғалаба келтирганди - 1:0.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида ҳозиргача ўзаро 23та ўйин ўтказишган. 16та баҳсда "қалдирғочлар" ғолиб бўлишган. Икки учрашувда Олмалиқ жамоаси муваффақиятга эришган бўлса яна беш учрашувда ғолиб аниқланмаган.

"Бунёдкор" Ўзбекистон чемпионатида бу жамоага 12та учрашувдан буён, хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин, ютқазмай келмоқда. АГМК бу рақиб майдонида ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган - 2 дуранг ва 9 мағлубият.

17:30 - “Металлург” – “Сўғдиёна”
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнуллин, Абдурашид Худойберганов

Учта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаётган ва рақиб дарвозасига гол ура олмаётган "Сўғдиёна" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Биринчи даврада Жиззахда ўтган ўзаро ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Бу жамоалар ўртасидаги 35та ўйиннинг 14тасида "Металлург" ғолиб чиққан. Қизиғи "Сўғдиёна"нинг ғалабалари сони ҳам айнан 14та. Қолган 7та баҳсда дуранг кузатилган. "Металлург" охирги уч йилда Бекободда бу рақибни уч марта мағлуб этган. Сўнгги марта "Сўғдиёна" ушбу жамоа майдонидан 2015 йилда 3 очко билан қайтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг