UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

21 сен 09:58
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Пахтакор" Бекободда чемпион бўлиши мумкин

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтади.

18:00 - “Металлург” – “Пахтакор”

Ҳакамлар: Равшан Абдивоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Олим Тўйчибоев

Бу мавсумда умуман мағлуб бўлмаган "Пахтакор" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа охирги икки турда "Навбаҳор" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушиб, мағлуб бўлмади.

"Пахтакор" ва "Металлург" Ўзбекистон чемпионатида жами 45 марта тўқнаш келишган. 37 та учрашувда "шерлар" зафар қучишган. Тўртта ўйинда дуранг қайд этилган ва 4 марта бекободликлар 3 очкони қўлга киритишган.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда "шерлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўшанда Драган Черан дублга эришган бўлса, бекободликлар сафида Исломбек Исоқжонов гол урганди.

Бу жамоалар ўртасидаги охирги ўзаро 7 та ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ғолиб бўлиб келмоқда. Сўнгги марта 2016 йил "Металлург" "Пахтакор"ни мағлуб этган. Бугун "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонса, муддатидан аввал Ўзбекистон чемпионига айланади.

18:00 - “Сўғдиёна” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров, Раҳимбек Каримов

Иккинчи даврада умуман мағлуб бўлмай келаётган "Сўғдиёна" ўз майдонида икки турдан буён фақат мағлубият аламини тотиб кўраётган "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Жиззах клубининг мағлубиятсиз серияси 6та ўйинга етди (4 ғалаба ва 2 дуранг). "Лочинлар" эса 218 дақиқадан буён рақиблар дарвозасига йўл топа олишмаяпти. "Сўғдиёна"нинг "қуруқ серия"си эса 200 дақиқага етди. "Навбаҳор" охирги 6та ўйинда атига битта гол урди холос.

Ўзбекистон чемпионати доирасида бу икки жамоа жами 47 марта тўқнаш келишган. 24та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган. 6 марта дуранг кузатилган ва 17та баҳсда жиззахликлар устун келишган. Эътиборлиси мана шу 17та ғалабанинг ҳаммаси Жиззахда қайд этилган экан.

Биринчи даврада Наманганда кечган ўзаро тўқнашувда "Навбаҳор" 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан. Ўшанда Славко Лукич ҳисобни очган Александр Касьян дублга эришганди. Иккинчи таймда "Сўғдиёна" сафида Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 сен 10:43:33
Edson-footbal
Пахтакор досрочный чемпион,ЎЗ МТЖ ОСИЁДА 12 ЎРИН,ГРУППАДА 0 ОЧКО ОХИРГИ ЎРИН.МАНА ПАХТАКОРГА ТАБРИКЛАР.БАЙРАМ МУБОРАК.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг