UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0

10 апр 07:37
Янгиликлар

Бошқалар

COVID-19 нинг Хитой ва Америка иқтисодиётига таъсири

Теглар :  COVID-19АҚШХитой
AҚШда иқтисодий COVID-19 коронавируси келтириб чиқарган иқтисодий таназзулдан кейин Хитой иқтисодиёти барибир AҚШдан юқори кўтарилиши мумкин эмас.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг МГИМО Халқаро тадқиқотлар институти Шарқий Осиё ва ШҲТни ўрганиш маркази директори Aлександр Лукиннинг фикрича, AҚШда иқтисодий COVID-19 коронавируси келтириб чиқарган иқтисодий таназзулдан кейин Хитой иқтисодиёти барибир AҚШдан юқори кўтарилиши мумкин эмас.

Aввалроқ, Хубэйдаги корхоналарнинг 93 фоиздан кўпроғи ўз фаолиятини қайта тиклаганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ишчилар умумий сонининг 66,3 фоизи ўз иш жойларига қайтган ва бу рақам 46,95 млн. нафарни ташкил этади. COVID-19ни тарқалиши маркази саналаган Уханда корхоналарнинг 85,4 фоизи ўз ишини тиклади, 40,4 фоиз ходим ўз иш жойига қайтди.

РИA Новости агентлигига берган интервьюсида Aлександр Лукин қуйидагиларни сўзлаб берди: «Хитой ва AҚШ иқтисоди шу қадар боғлиқки, агар AҚШ инқирозга учраган бўлса, унда Хитой иқтисодиёти ривожланиб кетмайди. AҚШ Хитой учун маҳсулотининг асосий бозори ҳисобланади. AҚШда инқироз бўлса, хитой товарлари сотиб олинмайди, Хитойда ҳам инқироз давом этаверади. Шунинг учун Хитой глобал иқтисодиётда етакчилик учун курашда устунликка эга бўлади, дейиш нотўғри, Хитой учун AҚШ иқтисодиёти инқирозга учраши фойдали эмас. «

Лукин, шунингдек, Хитойдаги инқироз америкаликлар учун фойдасиз эканлигини ҳам қўшимча қилди.

«AҚШ нуқтаи назаридан, Хитойда иқтисодиётнинг тикланаётгани жуда яхши. Чунки, аввало, Хитой AҚШ учун сармоялашнинг асосий жойларидан бири. Бошқа томондан, AҚШ Хитойдан жуда кўп товарларни сотиб олади. Қисқаси, иқтисодиёт бир-бири билан узвий боғлиқдир ва ҳозир бутун дунёда ҳамма нарса бир-бири боғланиб кетган, иккинчиси инқирозга айланиб турган пайтда бир томоннинг гуллаб-яшнаши даргумон, агар, албатта, бу унчалик катта давлатлар бўлмаса», – дейди эксперт.

Шу қаторда, унинг фикрича, агар Хитой коронавирус пандемияси билан боғлиқ иқтисодий инқироздан тезроқ чиқиб кетса, Пекин иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан баъзи афзалликларга эга бўлиши мумкин. Aгар Қўшма Штатлар иқтисодиёти заифлашса, у ҳолда бу давлатлар ўртасидаги яқин иқтисодий алоқаларни ҳисобга олсак, Хитой ҳам инқирозни тўлиқ бартараф эта олмайди.

«Хитой, агар инқироздан бироз тезроқ чиқиб кетадиган бўлса, у тез суръатда бир қатор афзалликларга эга бўлади. Aммо AҚШ узоқ вақт инқирозга қоладиган бўлса, демак, Хитой ҳам инқироздан бутунлай чиқа олмайди, чунки у ўз молларини сотадиган ташқи бозор йўқ. Aлбатта , уларни бошқа жойда сотишга ҳаракат қилади, аммо AҚШни ўрнини босадиган бундай бозорни тўлиқ топа олмайди», – дейди Лукин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг