UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0

17 июл 08:01
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Дакар-2022 бекор қилиниши юзасидан МОҚда тезкор йиғилиш ўтказилди

2022 йил Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган тўртинчи ўсмирлар Олимпия ўйинларининг бекор қилиниши ва унинг 2026 йилга кўчирилиши спорт ҳамжамияти орасида бугун кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган янгилик бўлиб турибди.

Барча мамлакатлар қатори Ўзбекистон ҳам мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик кўраётган эди. ZOOM платформасида ушбу мавзу юзасидан тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов, МОҚ президенти маслаҳатчилари ва департамент директорлари қатнашди.

Йиғилишда кадетлар ва ўсмирлар жамоаларининг тайёргарлигини асло сусайтирмаслик, уларга мотивация бериш, бунинг учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кун тартибининг асосий масаласи бўлди. Зеро, ҳали олдинда ушбу ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтадиган Осиё ва жаҳон чемпионатлари, айниқса, 2021 йил Хитойнинг Шантау шаҳрида ўтадиган ўсмирлар Осиё ўйинларининг ҳам ўтказилиши сўроқ остида турибди.

Маълумки, Дакар-2022 учун тайёрланаётган авлод катталар терма жамоаси учун муносиб захира, спортимиз, келажагимиз эртаси ҳисобланади. Шу боис ҳам бу авлодни яхши спорт формасида ушлаб туриш, уларни келажакдаги халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва кучли атлет қилиб тарбиялаш олдинда турган асосий вазифалардан бирига айланади. Бугунги йиғилишда бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш, ёш авлод учун турли мусобақалар ташкил қилиш орқали уларни профессионал спортчи қилиб тарбиялаш борасида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Онлайн учрашув якунида мазкур йўналиш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда барча йўналишларни қамраб оладиган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг