UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

16 июл 14:48
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Дакар-2022 ўсмирлар Олимпиадаси 2026 йилга кўчирилди

Теглар :  ОлимпиадаДакар
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Сенегал ҳукумати билан бирга Дакар шаҳрида ўтиши режалаштирилган ўсмирлар Олимпия ўйинларини 2022 йилдан 2026 йилга кўчиришга қарор қилди.

Сенегал президенти Маки Саллнинг таклифи ХОҚ раҳбари Томас Бах томонидан чуқур ўрганиб чиқилганидан кейин шундай тўхтамга келинди. Таъкидланишича, Дакардаги мусобақаларнинг 2026 йилга кўчирилиши ХОҚ, Миллий Олимпия қўмиталари ва халқаро федерацияларга ўз фаолиятларини яхшироқ режалаштириш имконини беради. Токиодаги 2020 йилги Олимпия ўйинларининг кўчирилиши, шундан кейин йирик халқаро мусобақалар муддатларининг ўзгартирилиши, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал инқирознинг молиявий оқибатлари спорт соҳасига кучли таъсир кўрсатмоқда.

Бу қарор Сенегалга ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттириш имконини беради. Ҳар икки раҳбар Африкада биринчи маротаба ўтказилаётган илк Олимпия тадбири – ўсмирлар Олимпия ўйинлари катта муваффақият билан ўтишига тўлиқ ишонч сақлаб қолаётганликларини билдирдилар.

ХОҚ ва Сенегал раҳбарияти бу янгиликдан жуда кўп ёш спортчиларнинг хафсаласи пир бўлишини тушунадилар. Ҳар икки томон фақат буни тўғри тушунишларига умид қилмоқда.

Бу битим Сенегал давлати ва ХОҚ ўртасидаги ўзаро ишончдан далолат беради. Мен Олимпия ҳаракатининг катта дўсти ва тарафдори президент Маки Саллга ана шундай фавқулодда ишонч ва сифат муносабатлари учун ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Биз 2026 йилда Африка қитъаси ва жаҳоннинг барча ёш спортчилари учун Дакарда мисли кўрилмаган ўсмирлар Олимпия ўйинларини ташкил этамиз”, – деб баёнот берди ХОҚ президенти Томас Бах.

Битим ХОҚ Ижроия Кенгаши томонидан тасдиқланди ва ратификация қилиш учун ХОҚ сессиясига тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг