01 сен 10:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Жейк Пол билан бирга ишлаш ҳақида: Мен ҳеч қачон ҳеч қачон демайман!
UFC президенти Дана Уайт блогер-боксчи Жейк Пол ҳақидаги бир нечта саволларга жавоб берди.
"Спорт залида у кўплаб боксчилар билан машғулот ўтказади. Демак, унинг боксчилар билан жанг қилмаслигининг сабаби бор. У UFC'нинг истеъфодаги қария жангчилари билан курашни давом эттирмоқчи", - деди Уайт.
Уайт шунингдек, келгусида Пол билан биргаликда ишлаши мумкинми, деган мазмундаги саволга ҳам жавоб қайтарди.
"Эшитинг, мен ҳеч қачон ҳеч қачон демайман, лекин мен Пол билан ишлашимга шубҳа қиламан. Бу мен қиладиган иш эмас. Бунинг учун бозор бор. У ҳар ҳафта турли машҳур кишилар билан курашиши мумкин эди. Буни кўришни ва унга пул тўлашни хоҳлайдиган томошабинлар бўлади, албатта, лекин мен бундай қилмайман. Мен энг яхшисини энг яхшисига қарши қўяман”, - деди UFC президенти.
Ҳавола :
Манба : BOXINGSCENE
Фикрлар